Азизова Гулноза Ганижановна 1984 йил 14-августда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Азизова Гулноза 1991-2011 йилларда Самарқанд шаҳри 9-умумтаълим мактабини тугатиб, 2011 йил Самарқанд давлат чет тилларн институтининг Мактабгача таълим (инглиз тили билан) факультетига ўқишга қабул қилинди. 2005-йил бакалавр дипломига эга бўлди.
Азизова Гулноза Ганижановна 2007-2009 йиллар Жиззах давлат педагогика институтининг “Педагогика” факультети магистранти, ўриндошлик асосида Сартепо туризм коллежи инглиз ўқитувчиси лавозимида иш бошлади.
2009-йил магистр дипломига эга булди, 2009 йил сентябрь ойидан Самарқанд давлат тиббиёт институти “Рус тили, педагогика, психология ва ўзбек тили” кафедрасига ўқитувчи вазифасида ишлади.
2012-йил Самарқанд давлат чет тиллар институтининг стажёр тадқиқотчи –изланувчи институтига ўқишга кирганлиги муносабати билан ўриндошлик асосида ишга қабул қилинди.
2013 йил Аттестациядан муваффақиятли ўтганлиги сабабли, катта илмий ходим изланувчиси институтига ўтказилди.
. 2015 йил Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтиниг “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедрасининг катта ўқитувчиси лавозимида ишлади.
2016-2018 йил Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлади
2018-2019 йил Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Педагогика ва психология” кафедраси эркин тадқиқотчиси.
2019-2020 йил Самарқанд давлат чет тиллар институти Иқтидорли талабалар илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи
2020 й.-ҳ.в. Самарқанд давлат чет тиллар институти Педагогика, психология кафедраси в.б. доценти,
Азизова Гулноза Ганижановна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.
Оилалиман. Уч нафар фарзанднинг онасиман.